Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан республикамизда суд тизимини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда халқ манфаатларига хизмат қиладиган халқчил органга айлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этилишига имкон яратаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, шунингдек содир этилган жиноятларни изи совумасдан фош этишда фойдаланадиган илмий-техник усул ва воситаларни модернизация қилишни замонни ўзи талаб қиляпти.
Агар таҳлилларга мурожаат қилсак, 2020 йилнинг тўққиз ойида 367 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилмаган ва 224 та номаълум мурдаларнинг шахси аниқланмаган. Шу билан бирга, 2019 йил ва 2020 йилнинг 9 ойи давомида 720 та оғир, 207 та ўта оғир турдаги жиноят фош этилмасдан қолган.
Шундан келиб чиқиб, “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинмоқда. Қонун Сенатда маъқулланди.