Oilprice маълумотларига кўра, 20 июль эрталабги ҳолатга кўра, Brent маркасидаги нефтнинг бир баррели 90,21 долларга етиб, аввалги савдо сессиясига нисбатан 2,40 фоизга қимматлади. WTI маркасидаги нефть нархи эса 84,24 долларгача кўтарилиб, 2,12 фоизга ўсди.

Россиянинг Urals маркасидаги нефти ҳам қимматлаб, бир баррели 66,84 долларга етди. Бу аввалги кўрсаткичга нисбатан 0,33 фоизга юқори, деб хабар берди Kazinform.

Таъкидлаш жоизки, нефть нархларининг ошишига Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинликнинг кучайиши таъсир кўрсатди. АҚШнинг Эрон ҳудудига навбатдаги ҳужумларидан сўнг, бозорда нефть таъминотига таҳдид туғилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар кучайди ва минтақадаги вазиятнинг янада ёмонлашиши хавфи ошди.