Куни кеча Германиянинг “Berliner Telegraph” журнали муҳаррири Татьяна Хеккер билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Вазирлик фаолияти, маҳалла институтининг нуфузи, унинг аҳоли муаммолари билан ишлашдаги аҳамияти, шунингдек, юртимизда сўнгги йилларда хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида суҳбат ўтказилди.

Учрашув якунида Германиянинг нуфузли журналларидан бири “Berliner Telegraph” журналида маҳалла институти ва вазирлик фаолияти тўғрисида мақола чоп этиш, ҳамкорликда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича нуфузли тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.