Табиий офат, айниқса, мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмига кўп талафот етказди. Рейн дарёси суви ўзанидан чиқиб кетиши оқибатида кўчаларни сув босди.

Камида 33 киши вафот этгани маълум қилинди. Шульд коммунасидаги олтита уй вайрон бўлди. Айниқса, Альтена, Золинген ва Райнбах аҳоли пунктлари, Арвайлер ҳамда Унна туманларида вазият мураккаб тус олмоқда. Кўплаб аҳоли пунктларида фавқулодда вазият жорий қилинди.