Учрашув давомида Германия ва Нидерландия билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатларга ишга жалб қилиш тартиби, «Lumidea Engineering» компаниясида яратилган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
«Lumidea Engineering» компанияси раҳбари Эшреф Озшахин Германия ва Нидерландияда жойлашган корхоналарига 100 нафаргача Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳаси бўйича ишга ёллаш кўриб чиқилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, қурилиш соҳасида ишга ёлланган Ўзбекистон фуқароларининг ўртача ойлик маоши, ишга кетиш учун авиачипталар, меҳнат шартномаси тузиш, уй-жой ва соғлиқни сақлаш суғуртаси билан таъминланиши ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.