Гилам қадам товушларини ютиб, уйни иссиқ тутади. Шунингдек, ушбу жиҳоз чанг ҳам йиғади. Йил давомида 2-3 килограмм чанг йиғиши кузатилган.
Йил давомида йиғилган чанглар орасида минглаб паразитлар яшайди. Уларни эса фақат микроскопда кўриш мумкин. Улар аллергия, астма ва нафас олиш муаммоларини келтириб чиқаради.
Албатта, ҳар куни тозалаш ишлари олиб борилади. Фақатгина гилам синтетик материаллардан бўлса, у соғлиққа жиддий зарар келтириши мумкин. Полипропилен, акрил, полиуретан, винил, нейлон – буларнинг барчаси инсон саломатлиги учун зарар. Гилам янги пайтда заҳарли моддалар интенсив равишда ажралиб чиқади.
Шунинг учун янги гиламни бир ҳафта давомида ҳеч ким яшамайдиган жойга ёйиш керак. Гарчи заҳарлар бутунлай йўқолиб кетмаса-да, уларнинг концентрацияси сезиларли даражада камаяди.