Оҳангарон ҳудудида туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рейд ўтказилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар беради.

Хусусан, ўрганиш давомида "Тут" МФЙ Шоввозсой ҳудудида белгиланмаган жойда ҳеч қандай рухсатномасиз қуш тутиш учун тузоқ ўрнатилгани аниқланган.

Рейд натижасида мазкур ишлар фуқаро Н. Турунов ҳамда Й.Эрматов томонидан амалга оширилгани маълум бўлган.

“Фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-модда биринчи қисми билан 1 миллион 350 минг сўмдан жарима қўлланилди”, дейилади хабарда.