Океанлар тусининг ўзгариши фитопланктоннинг тарқалиши билан боғлиқ. Микроскопик сув ўтлари популяцияси исиш туфайли кўпайиб боряпти. Улар фотосинтез учун хлорофиллдан фойдалангани учун яшаш жойлари ҳам яшил рангга эга бўлади.

Олимлар фитопланктон концентрациясининг ошиши океан экотизимларига кўплаб ножўя таъсирларни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди. Шундай қилиб, улар сувдан кислород олиб, “ўлик зоналар” ҳосил қилишади. У ерда яшовчи турлар оммавий равишда кўчиб ўтади, ҳаракатлана олмайдиганлари (масалан, маржонлар) нобуд бўлади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, атиги 20 йил ичида дунё океанининг 56 фоиздан ортиғи яшил тусга кирди. Бу ҳудуд сайёрамиздаги қуруқлик майдонидан катта. “Яшиллашиш” айниқса экватор минтақасида яққол сезилди, деб хабар беради mir24.tv.