Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолат ўрнилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 2025 йилнинг сентябрь ойида Янгийўл шаҳри «Сабо» маҳалласида яшовчи, 27 ёшли фуқаро томонидан содир этилган.
Ҳозирда ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу шахс ушланиб, унга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши эслатилди.
Ички ишлар бош бошқармаси, жамиятимиздаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан бефарқ бўлмаган, фаол фуқаролик позициясини намоён этаётган юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди.