Бу йилги об-ҳавонинг инжиқликлари, сув тақчиллигига қарамасдан Самарқандлик бободеҳқонлар пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан, ғўза парвариши юзасидан агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, 2021 йилнинг 22 июнь санасига қадар мавжуд 75 минг 356 гектар ер майдонидаги ғўзаларнинг ривожи талаб даражасида. Ҳозирги вақтда 63 минг 266 гектар ердаги ғўзалар гуллаш фазасида бўлиб, 11 минг 239 гектар ғўза майдонидаги ниҳолларда 1-2 тадан кўсак мавжуд.
Ҳудудий инспекторлар томонидан июнь ойида ғўза қатор ораларига ишлов беришда культиваторлардаги ишчи органлари сони ва ишлов бериш чуқурлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мавжуд 1 минг 612 та культиваторлар билан бир кунда ўртача 7 минг 952 гектар ер майдони культивация қилинмоқда.
Пахтадан мўл ҳосил етиштиришда ғўзани минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда бугунги кунга қадар 52 минг 965 гектар ер майдонидаги ғўзалар гектарига 350 килограммдан минерал ўғитлар билан иккинчи озиқлантирилган бўлса, бу борадаги агротехник тадбирлар Нарпай ва Пахтачи туманларида якунланди.
Мавжуд 354 та пуркагичлар билан бир кунда 6 минг 241 гектар, мавсум бошидан 3,3 марта ғўза майдонлари баргидан озиқлантирилди, дея хабар беради Агроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.