Орол расмийлари Қўшма Штатларнинг минтақага эгалик қилишини ёки уни назорат қилишини истамайди. Бу ҳақда Гренландия Бош вазири Йенс-Фредерик Нильсен Копенгагенда бўлиб ўтган матбуот анжуманда айтиб ўтди, деб хабар берди news.rambler.ru.
“Биз ҳозирда геосиёсий инқирозга дуч келдик ва агар ҳозир Қўшма Штатлар ва Дания ўртасида танлов қилишга тўғри келса, биз Данияни танлаймиз”, деди Йенс-Фредерик Нильсен.