Тадқиқотларга кўра, кейинги 100-150 йил ичида Гренландия музликларининг эриши натижасида океанлар сатҳининг кўтарилиши кузатилади.
Маълум қилинишича, олимлар 2000 — 2019 йилларда музликларнинг ҳолатини таҳлил қилган. Мутахассисларнинг башорат қилишича, атмосферага карбонат ангидрид чиқиндилари камаймаса, музликларнинг тез эриши дунё океанлари сатҳининг 78 сантиметрга кўтарилишига олиб келади.
Аввалроқ NASA 1997 йилдан буён Антарктиданинг муз массаси илгари тахмин қилинганидан икки баравар камайгани ҳақида хабар берган эди, дейилади aif.ru сайтида.