Учрашув давомида томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, шу жумладан, Ўзбекистоннинг туризм соҳаси учун малакали кадрларни биргаликда тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар натижасида Ўзбекистоннинг туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш билан шуғулланувчи олий ўқув юртлари, жумладан, Самарқанд шаҳридаги Ипак йўли халқаро туризм университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.
Хусусан, “Kanoulas Travel” сайёҳлик мавсумида ўз талабалари учун ҳар йили ўз компаниясида малака оширишни ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Никос Кануласнинг сўзларига кўра, агар ушбу масала Ўзбекистон томонидан ижобий ҳал этилса, талабалар минтақадаги энг жадал ривожланаётган сайёҳлик компанияларидан бирида таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар. Амалиёт давомида улар туризм соҳасидаги энг юқори халқаро талабларга жавоб берадиган иш тажрибасига эга бўладилар.