Ўтган кун давомида 90 дан ортиқ янги ёнғин ўчоғлари юзага келди. Шаҳарлар тутун билан қопланган, қишлоқлар вайроналарга айланган, ўт ўчирувчилар ёнғин тарқалишини тўхтатишга уринмоқда.
Ёнғин йирик шаҳарларга яқинлашиб бормоқда. Афина чеккасида 80 ёшли чўпон вафот этди. У чорвасини сақлаб қолмоқчи бўлганида тутундан бўғилиб қолган. Грециянинг иккинчи йирик шаҳри Салоникини ҳам тутун қоплади. Фожиа мамлакат оролларини ҳам четлаб ўтмади. Родосда янги ёнғинлар рўй берди. 20 мингга яқин сайёҳ эвакуация қилинди.
Расмийлар фуқароларнинг ўрмон ва тоғларга боришни тақиқлади. У ерда ҳозир айниқса хавфли. Ёнғин соатига тахминан 60 километр тезликда тарқалмоқда. Ҳарбийлар ва ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, вазият янада оғирлашмоқда.
Руминия Грецияга ёрдам бериш учун ўз ўт ўчирувчиларини юборди. Бундан ташқари, Германия, Швеция, Чехия ва Хорватиядан ёрдам кутилмоқда. Грецияга Молдова ҳам ёрдам бермоқчи, деб хабар беради mir24.tv.