Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Гулистон шаҳрида жамоат транспорти паркини янгилаш борасидаги ишлар доирасида “Транс Имкон Сервис“ МЧЖ томонидан ХХР ишлаб чиқарилган 12 дона “Zhong tong” русумли шаҳар типидаги автобуслар олиб келинди.
Шунингдек, “Гулистон-Терминал“ МЧЖ томонидан 8 дона янги “Zhong tong” русумли автобуслар харид қилиш бўйича келишув шартномалари тузилди. Бошқа маҳаллий тадбиркорлар томонидан ҳам янги замонавий автобуслар харид қилиш бўйича зарурий ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, умумий ҳисобда Гулистон шаҳридаги жамоат транспортлари учун жами 65 дона янги автобуслар харид қилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Сирдарё вилоятига ХХР ишлаб чиқарилган замонавий турдаги 8 дона “Yutong” русумли автобуслар олиб келиниб, Гулистон шаҳар йўналишларига жойлаштирилган эди.