Бу жараён Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–59-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Шаҳар йўловчиларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида «Гулистон Интер Футбол» МЧЖ томонидан 52 дона YUTONG русумли автобус олиб келинди. Жорий йил бошидан шаҳарга келтирилган автобуслар сони 72 тага етиб, улар ҳозирда 7 та йўналишда брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Натижада Гулистон шаҳрининг жамоат транспорти ҳаракат таркиби тўлиқ экологик тоза автобуслар билан янгиланди. Бу эса аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш, транспорт тизимини ривожлантириш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.