Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Депутатлар томонидан шу кунга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Джураев Олимжон Уразалиевич номзоди туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, О.Джураев 1982 йилда Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. 2004 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.