Ундан маълум бўлишича, Гулистон шаҳар «Аҳиллик» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Ўзбекистон шох кўчасида фуқаро ўзига тегишли бўлган «Некция-2» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган икки кишини уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада жабрланувчилардан бири чап умров суяги ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан Гулистон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.