Томск миллий тадқиқот давлат университети ректорининг Ўрта Осиё давлатлари бўйича маслаҳатчиси Юн Сергей Миронович Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, вилоят марказида Томск миллий тадқиқот давлат университетининг филиалини ташкил этиш, шунингдек, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим тизимлари билан танишиш, меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар ва ёшларнинг таълим олишга бўлган интилишларини ўрганишдан иборат.

Сергей Юн ташриф давомида Гулистон қурилиш коллежи, Гулистон давлат университети қошидаги Академик лицейи, Сирдарё - Қоракўл мактаб интернати ҳамда Ширин энергетика коллежларининг шароитлари, моддий-техник базаси, ўқув методик таъминоти ва ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

С.Юн Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг кенгайишига умид билдирди, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.