Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистонда аёллар ўртасида илк марта каратэ WКФ бўйича жаҳон чемпиони бўлган спортчи Президент совғаси сифатида BYD Song Plus DM-i UzPride автомобили билан тақдирланади.
Маълумот учун, Алимардонов Жаҳон чемпионати финалида малайзиялик рақибасини 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлган эди. У мазкур натижа орқали Ўзбекистон спорти тарихига аёл каратэчилар орасида илк Жаҳон чемпиони сифатида қайд этилган.