М.Панжиев 1981 йилда Касби туманида туғилган. Маълумоти олий - Қарши давлат университети ва Тошкент Ахборот технологиялари университети Қарши филиали магистратурасини тамомлаган.
Мақсуд Панжиев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.