Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар П.Э. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “G.Q.” МЧЖга қарашли “Қашқадарё” дарёси ўзанида жойлашган ер майдонидан 17,4 минг м3 қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олганликлари натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 322,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.