Ҳарорат 12-13 февраль кунлари кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ бўлади. 14-15 февралда бундан ҳам илиқ – кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 19-24 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони февраль ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12 даражага юқоридир.
Бундай қуруқ об-ҳаво Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 16 февраль куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даражагача бироз пасаяди.
Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 16 февралда келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 12 февраль куни қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтимизда: 12-16 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-13 февралда кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ, 14-15 февралда кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.