Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

18-20 февраль кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво +20...+25 даража илиққача исийди. Кечалари ҳарорат +7...+12 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-23 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар 16-18 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда: 16 февраль куни кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +17...+19 даража илиқ бўлади

17 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +15...+17 даража илиқ бўлади.

18-20 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +9...+12 даража илиқ, кундуз кунлари +22...+25 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.