Кундузи термометр устуни 30-35° дан юқорига кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз пастдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади, фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, шунингдек дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21°, кундуз кунлари 34-39° атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42° гача бўлади.

13 ва 14 июньm кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.