Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 0…-5 даража атрофида, шимолда −6…−8 даражагача, кундуз кунлари 5−8 январда +6…+9 даража, 9 январда +9…+12 даража бўлади.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 0…-2 даража, кундуз кунлари 5−8 январда +7…+9 даража, 9 январда +10…+12 даража бўлади.