Айниқса бугун кечаси ва эрталаб совуқ антитциклоннинг таъсири сезилди – кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб 10-13 даража бўлди, кундузи 25-30 даражагача исийди.

Икки кун давомида республикамиз ҳудуди антитциклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди. Кечаси ҳарорат 12-17 даража, 8-9 сентябрда кундузи 25-30 даража, 10-12 сентябрда 27-32 даражани ташкил қилади. Бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3-6 даражага пастдир, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.