Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида, ёмғир пайтида 20-25° бўлади.

19-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига циклон таъсири тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 20 апрелда 28-23° ни ташкил этади.

18 ва 19 апрелда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари бироз салқин бўлади, 22 апрелга келиб кундуз куни ҳарорат яна 25-28° гача кўтарилади.

18-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.