Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун фақат Навоий вилоятида ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида бироз қор ёғади. 20 январь куни фақат республиканинг жанубий-ғарбий ҳудудлари бўйича кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

21−23 январь кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати кечалари −3…+2 даража, кундуз кунлари +3…+8 даража атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат аста-секин кечалари −2…−7 даражагача, кундуз кунлари −2…+3 даражагача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикасида ушбу ҳафта давомида ҳарорат асосан кечалари −8…−13 даража, кундуз кунлари 0…-5 даража, 23 январга келиб +3 даражагача бўлади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 21−22 январда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучаяди. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида 19−21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари −2…+1 даража, душанба ва сешанба кундуз кунлари +3…+6 даража, чоршанба куни +7…+9 даража бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

22−23 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 22 январда кечаси ва кундузи 0…+2 даража, 23 январда кечаси −3…−6 даража, кундузи 0 даража атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.