Маълумки, шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Марокашда клублар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. ФИФА унда ҳакамлар фаолиятига янгилик киритишни режалаштирмоқда.

BBC журналисти Саймон Стоун хабарига қараганда, ушбу турнирдан бошлаб ФИФА ҳомийлигида ўтадиган мусобақаларда ҳакамлар ВАР қарорларини телетомошабинлар ва стадиондаги ишқибозларга тушунтириб беради.

Бу амалиёт ўзини оқласа, ёшлар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ҳам қўлланилади.