Маданият вазирлигида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировни "Ҳамдўстлик юлдузлари" давлатлараро мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда МДҲ мамлкатларидан мукофотланган номзодлар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, "Ҳамдўстлик юлдузлари" давлатлараро мукофоти 2009 йилда МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши ва  МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро фонди томонидан таъсис этилган. Ва ушбу мукофот халқаро даражада ютуқларга эришган, амалга оширган ишлари жаҳон мамлакатларининг ривожига ҳисса қўшган шахсларга берилади.

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировни ушбу нуфузли мукофот билан табриклаб, соғлик-саломатлик ва ижод оламида яна-да баланд парвозлар тилаймиз.