«Ҳар қандай дезинфекция воситаси ушбу вирус учун ўта хавфли. Бошқача қилиб айтганда, биз нима билан тозалашимиздан қатъи назар, дезинфекция қилсак бўлди», — деди у Россия-1 телеканалида «Вести»га берган интервьюсида.
Попова шунингдек, жисмларнинг юза қисмида коронавирус 48 соатгача сақланиб қолишини эслатди. Шунинг учун уларни намли ва дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш долзарблигича қолади.
Дастлаб бутун дунё мутахассислари ҳадиксираганди, масалан, ЖССТ тавсияларида ҳам вирус юза қисмда бир неча кунгача фаоллигича қолади, ва бунда уни 70 фоизли спирт билан тозалаш мумкин, ундан ками билан эмас дейилганди.
Россиялик мутахассисларнинг қўшимча тадқиқотлари вирус юза қисмда (зангламайдиган пўлат, линолеум, ойна, пластик, керамик плитка) 48 соатдан ортиқроқ вақтда сақланиб қолишини ва бу хислатлар инфекциянинг юқиши учун яхшигина манба бўлиб хизмат қилишини тасдиқлаганди. Бунда мазкур юза қисмларни бир неча дақиқада вирусдан тозалаш мумкин.
«Вектор»да бир неча ўнлаб дезинфекцияловчи воситалар ўрганиб чиқилди: хлор, спирт ва ҳоказолар. Натижа шуни кўрсатдики, бу воситалар вирусни тез ва самарали йўқ қилади экан. Хусусан, 30 фоизли этил ва изопропил спиртлари ҳам ҳатто 30 сонияда миллионлаб вирусни йўқ қила олади экан. Таркибида хлор бўлган қоришмалар ҳам шундай самара беради экан. Улар ҳам бир дақиқадан кўп бўлмаган вақтда вирусни йўқ қила олади экан.
«Вирус жуда ҳам нозик, у деярли ҳар қанақанги дезинфекцияловчи воситаларга таъсирли. Таркибида спирт, хлор бўлган қоришмаларни қўллаш мумкин. Бундай воситалар билан жисмлар юза қисмини артиш кифоя. Қуригандан кейин бемалол жисмдан фойдаланса бўлади. Вирусга водород пероксиди ҳам таъсир этади. Ҳатто оддий совун эритмаси ҳам.Улар билан қўл ва жисмлар юзасини тозаласа бўлади», — деди «Российская газета»га берган интервьюсида Роспотребнадзор эпидемиология илмий тадқиқот маркази директорининг фан бўйича ўринбосари, Россия фанлар академияси мухбир-аъзоси Александр Горелов. У шунингдек, уй шароитида оддий ароқ билан ҳам жисмларни тозалаш мумкинлигини тушунтирди. Унинг айтишича, ҳаво ва жисмларни вирусдан тозалашда ультрабинафша нурли чироқлари нурларидан фойдаланса ҳам бўларкан. Фақат бундай чироқлар ёпиқ шаклда бўлиши керак, яъни кўз учун зарарсизлиги таъминланиши керак, — дея таъкидлади эксперт.