Ҳарбий ОТМга танлаш тадбирлари икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда:

фуқаро ёшлар учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда,

ҳарбий хизматчилар учун — ўз хизмат ўташ жойида 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади. Ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

▫️ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

▫️якка тартибда суҳбатлашиш;

▫️бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.

Иккинчи босқич фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда 1 апрелдан 31 майга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

▫️индивидуал-психологик ўрганиш;

▫️умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

▫️якуний тиббий кўрикдан ўтказиш (ҳарбий округ ҳудудида жойлашган ҳарбий госпиталларда).

Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларни давлат тест синовларини июль-август ойларида бўлган муддатда республикамизнинг барча олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда Давлат тест маркази томонидан жойларда ўтказилади.