Қарор билан Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра:

  • танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторлари ўртасида ҳар йили 1 январдан 20 декабргача схема асосида ўтказилади;
  • ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1 санасигача электрон кўринишда ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этилади;
  • танлов ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилади ва ўтказилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ташкилий ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳисобланади;
  • тегишли манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул шахслари ишчи орган фаолиятида ўз таклифлари билан иштирок этиш ҳуқуқига эга;
  • танлов натижалари ҳар йили январь ойида “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.