У бу қадамни ўзига қарши кўчирмачилик ва университетда антисемитизмга қарши кураш йўқлиги бўйича айбловлар фонида қўйган.

"Мен сизларнинг кўпларингиз билан бу буюк университетни асрлар давомида ривожлантирган академик юксакликка садоқатни илгари суриш бўйича ишлаш имкониятини мамнуният билан қабул қилдим. Аммо (Ҳарвард университетини бошқарувчи) корпорация аъзолари билан маслаҳатлашгандан сўнг, Ҳарвард манфаатларини ҳимоя қилиш учун мен истеъфога чиқишим кераклиги маълум бўлди. Шунда бизнинг ҳамжамиятимиз алоҳида шахсларга эмас, балки институтга эътибор қаратиб, ушбу фавқулодда қийин вазиятни енгиб ўтиши мумкин", — дейилади Гайнинг баёнотида.

Клодин Гай 2023 йил июлидан бери Ҳарвард университети президенти лавозимида ишлаб келаётганди. Сўнгги ойларда олимага нисбатан танқидлар кучайди, чунки у ўз илмий нашрларида манбаларга ҳаволаларни тўғри қўймайди. Охирги бундай айбловлар 1 январь куни The Washington Free Beacon консерватив онлайн-нашрида пайдо бўлди. The New York Times газетасининг ёзишича, нашр сўнгги бир неча ҳафта ичида Гайга қарши кампания олиб борган.