Қайд этилишича, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу мусобақанинг бугунги дастурлар ичида ўзбекистонлик икки боксчи — Ҳасанбой Дўсматов (-54 кг) ҳамда Фарёзбек Дўсматов (-54 кг) чорак финада рингга чиқиши керак эди. Аммо Ҳасанбой ушбу жангга чиқишдан бош тортди, сабаби у укаси Фарёзбек Дўстматовга қарши жанг қилишни истамаган.
Шундай қилиб, Ҳасанбой мусобақа билан шу ерда хайрлашди. Укаси эса ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Маълумот учун, “Константин Коротков“ халқаро хотира турнири 14-20 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон шарафини 19 нафар боксчи ҳимоя қилмоқда.