Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 18-19 октябрь кунлари қолган ҳудудларига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа қисмидаги марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб кетиши кутилмоқда.
17-19 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача илиқ, республикамиз шимолининг айрим жойларида 0-2 даража совуқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
17-19 октябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли туманларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши (ёғаётган ёмғир қорга айланиши) мумкин.
17-18 октябрь кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.