Хоразмнинг чекка Қўшкўпир туманининг Янгилик маҳалласида куни кеча иш бошлаган сиқилган газ қуйиш шохобчаси кўп сонли енгил автомашина эгаларининг мушкулларини осон қилди.
— Эндиликда енгил автомобиль эгалари бошқа ҳудудларда жойлашган газ қуйиш шохобчаларига бориб вақт ва маблағ йўқотишмайди, — дейди “Элита бизнес сервис” МЧЖ раҳбари Иззат Худойберганов. — Замонавий газ қуйиш шохобчасини бунёд этиш учун АТ “Халқ банки” Қўшкўпир туман филиалидан 6 миллиард 200 миллион сўм имтиёзли кредит олгандик. Яна 1 миллиард 500 миллион сўм ўз маблағимизни сарфлаб, ушбу хизмат масканини қисқа фурсатда ишга туширдик”.
Янги шохобчада маҳалла ёшларидан 11 нафари иш билан таъминланди.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири