Кўзойнак рамкасига ўрнатилган оптик сенсорлар реал вақт режимида ҳайдовчининг кўз ҳолатини мониторинг қилади.
Алгоритм қуйидаги босқичларда ҳимояни таъминлайди:
- 3 сония: агар кўз ёпилса, кўзойнакда енгил вибрация ишга тушади.
- 5 сония: агар ҳайдовчи уйғонмаса, баланд овозли сигнал янграйди.
- Фавқулодда ҳолат: агар реакция бўлмаса, тизим ҳайдовчининг смартфонига сигнал юборади ва телефонни автоматик равишда максимал овоз баландлигига кўтариб, уйғотувчи сигнал беради.
Бу нафақат қурилма, балки минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган хавфсизлик тизимидир.
ЭҲМ учун яратилган дастур компьютер ва мобил қурилмалар бирон-бир вазифани бажариши учун махсус тилда ёзилган аниқ кўрсатмалар ва қоидалар тўпламидир.
Маълумот учун: “ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, ЭҲМ учун яратилган дастурга бўлган муаллифлик ҳуқуқи эътироф этилиши ва рўёбга чиқарилиши учун рўйхатдан ўтказиш ёки ўзга расмиятчиликларга риоя этиш талаб қилинмайди.
ЭҲМ учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ихтиёрий бўлиб, муаллифнинг ҳуқуқи ҳисобланади.
ЭҲМ учун яратилган дастурни рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигининг im.adliya.uz сайти орқали ариза топшириш мумкин.