Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида иккита автобус тўқнашуви акс этган Интернет тармоғида тарқаган видео бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йил 4 декабрь куни соат 07.48 да Махтумқули кўчаси «Ашхобод» парки ёнида иккита автобус: 31 ёшли Далер Д. бошқарувидаги «Isuzu» (давлат рақами 10 104 DBA) ва 44 ёшли Фурқат М. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» (давлат рақами 01 295 ZBA) тўқнашуви юз берган. Ҳодиса сабабли ҳеч ким жабр кўрмади.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: иккала ҳайдовчи ҳам тезликни оширганлиги сабабли бошқарувни эплай олишмаган.

Ҳодиса ҳақида маълумот иккала автобус парклари раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиб, иккала ҳайдовчини ҳам жамоат транспорти ҳайдовчиси лавозимидан бўшатиш қарори қабул қилинди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.