Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган 

Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.

Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:

- жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;

- иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;

- ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;

- ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;

- иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;

- ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;

- ҳайдовчилар маст бўлмаса;

- транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.