2021 йил 17 ноябрда «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Унга мувофиқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши белгиланди:
● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.
❕Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.