Экспериментда 70 ёшдан 77 ёшгача бўлган етти мингга яқин кўнгилли иштирок этди, улар уч гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ аввалига ҳафтасига икки марта юқори интенсив машқларни бажарди, жумладан ўн дақиқали организмни қиздириш, тўрт дақиқа жисмоний машқлар ва дам олиш. Иккинчи гуруҳ ҳафтасига икки марта 50 дақиқа давомида доимий ўртача интенсивликда машқ қилди. Учинчи гуруҳ кўнгиллилари Норвегия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиялари асосида шуғулланди.
Беш йилдан сўнг экспертлар тадқиқотнинг барча иштирокчилари орасида ўлим кўрсаткичларини таққослади. Биринчи гуруҳда бу кўрсаткич уч фоизни, иккинчисида деярли олти фоизни, учинчисида эса 4,7 фоизни ташкил этди.
Олимлар таъкидлаганидек, бу фарқ статистик жиҳатдан аҳамиятли эмас, лекин юқори интенсив машғулотлар ва соғлом турмуш тарзи, шунингдек, узоқ умр кўриш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.