Қайд этилишича, ушбу таклиф Ҳиндистон-Хитой можароси фонида берилмоқда.

Шу йилнинг 16 июнга ўтар кечаси Ҳиндистон-Хитой чегарасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди. Оқибатда ҳиндистонлик 20 ҳарбий ҳалок бўлди, 76 нафари яраланди. Таъкидланишича, 45 йил ичида ушбу ҳудудда биринчи марта ҳарбийлар ҳалок бўлган.

Ҳинд ОАВда можаро вақтида хитойлик ҳарбийлар ҳам йўқотишларга учрагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Бироқ Хитойнинг ўзи бу борада расмий маълумотлар бермаган.

Можародан кейин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди зарурат юзага келса, мамлакат Хитойга зарба беришга тайёрлигини маълум қилди. 

18 июнда Reuters ахборот агентлиги ҳинд ҳарбий машиналарининг катта колоннаси тўқнашув юз берган Галван водийсига йўналаётгани суратини эълон қилди.

Ўз навбатида Пекин қўшни давлат ҳарбийлари келишувларни бузиб, чегарани кесиб ўтишгани ва хитойлик ҳарбийларга ҳужум қилишганини маълум қилиб, можарода Ҳиндистон томонини айблади.