“Агар талабалар мазкур таълим муассасаларига қабул қилинса, улар Ҳиндистонда тиббий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади,” дейилади мурожаатда.
Ушбу рўйхатга АҚШнинг 3 ва Ўзбекистондаги 1 олий таълим муаассаси киритилган бўлиб, улар:
- Central American Health and Sciences University, Белиз
- Columbus Central University, Белиз
- Washington University of Health and Sciences, Белиз
- Тошкент давлат тиббиёт университети Чирчиқ филиали, Ўзбекистон.
Қайд этилишича, ушбу университетлар Ҳиндистондаги тиббиёт таълими стандартларига жавоб бермайди. Таълим ва клиник амалиёт сифатсиз ташкил этилган. Кампус инфратузилмаси етарли эмас ёки умуман мавжуд эмас. Шунингдек, Ҳиндистонлик талабаларга нисбатан таъқиб ва босим ҳолатлари кузатилган.
Курсни тарк этган талабаларга пул қайтарилмаган, ҳаддан ташқари тўловлар талаб қилинган.
Ҳиндистон Тиббиёт комиссияси ёдга соладики, 2021 йилда қабул қилинган Foreign Medical Graduate Licentiate (FMGL) қоидалари асосида таълим тили, давомийлиги, ўқув дастури, амалиёт ва интернатура тўлиқ талабларга мос бўлиши керак. Акс ҳолда, Ҳиндистонда шифокор сифатида фаолият юритиш учун рўйхатдан ўтиш имкони бўлмайди.