Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги делегация халқаро тажрибани ўрганиш ва икки давлат таълим тизимида ҳамкорликларни йўлга қўйиш мақсадида 20-23-декабр кунларида Ҳиндистонда бўлди ва биринчи навбатда Ҳиндистоннинг Таълим вазири ўринбосари Aнита Карвал билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик муҳокама етилди:

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўқитувчиларининг ўзаро тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш;

Електрон таълим контентлари билан алмашиш;

Икки мамлакат ўқувчилари ўртасида математика, шахмат, робототехника ҳамда дастурлаш бўйича бир йил Ўзбекистонда, бир йил Ҳиндистонда мусобақа ўтказиш бўйича келишувга еришилди.

Таълим тизимини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди, дея маълумот берилмоқда “Маърифат” газетаси телеграм каналида.