Бу ҳақда PTI ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса кечаси шарқдаги Ассам штатида содир бўлган. Сайранг-Нью-Деҳли йўналишида ҳаракатланган Rajdhani Express поезди ёввойи филлар подасига бориб урилган. Маҳаллий ўрмон хўжалиги бошқармаси маълумотларига кўра, саккизта ҳайвон нобуд бўлган.

Ҳодиса оқибатида беш вагон ва поезднинг локомотиви рельсдан чиқиб кетган. “Аммо йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ”, деди Шимолий-Шарқий чегара темир йўли маъмурияти.

Темир йўлнинг шикастланган қисмидан ўтиши режалаштирилган поездлар бошқа йўлга йўналтирилди. Таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди report.az.