Фарғона вилояти ҳокими Сўх туманига ташриф буюрган чоғи "Сўх" ТВ журналистлари ва раҳбари Фарҳод Миршарипов билан учрашиб, мазкур телеканалнинг маъмурий биносини замонавий тарзда таъмирлаб, уларга янги "Дамас" автомашинаси совға қилишини ваъда қилган эди.
Орадан ҳеч қанча вақт ӯтмай вилоят раҳбари ваъдасининг устидан чиқди.
"Сўх" ТВ биноси замонавий тарзда таъмирланиб, ижодкорлар учун "Дамас" автомашинаси совға қилинди.
Янги автомобилни бугун телевидение ижодкорларига вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ҳотамов тантанали тарзда топширди.