Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мансабдор тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. У жорий йилда туман ҳудудида бузилиши керак бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхатига тадбиркорга тегишли дўконни киритмаслик, бузилмаслигини таъминлаш эвазига пул талаб қилган.
Ҳозирда бош мутахассисга Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “v” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.