Ҳозирча медаллар сони бўйича норасмий жамоавий мусобақаларда Швеция спортчилари олдинда бормоқда. Улар ҳисобида учта олтин медаль бор. Иккинчи ўринни россияликлар эгаллаб турибди. Уларнинг медаллари сони 7 та бўлса-да, олтин медали иккита. Шунингдек, россияликлар 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига ҳам эга чиқишган. Учинчи ўринда бораётган нидерландияликларда иккита олтин, иккита кумуш, битта бронза медаль бор.
Хитой, Германия, Норвегия, Словения, Италия спортчилари кейинги ўринларни банд этиб туришибди.